08:24 / 10.04.2021
2566

Aмударёда шифокорлар сувга чўккан, 2 ёшга тўлмаган гўдак ҳаётини сақлаб қолди

Aмударё туманидаги Куюк кўпир овулида Жаҳонгир Хўжанов ва Гуласал Кўклановаларнинг 2 ёшга етмаган фарзанди Достонбек сувга чўкиб кетган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 5 апрель куни эрталабки соат 10:00 ларда Достонбекнинг атрофда кўринмай қолганини дарҳол пайқаган оиладагилар излай-излай уни ариқдаги сувдан топишган. Танасида ҳаёт асоратлари деярли қолмаган гўдакни ота-она дарҳол Куюк кўпир овулидаги 5-оилавий поликлиникага олиб келишган.

Тиббиёт муассасасидаги оила шифокори Жамшид Абдураҳмонов ота-онасининг қўлида жонсиз келган Достонбекка биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. Сувга чўкиш, нафас йўллари аспирацияси, оғир даражали асфикция, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, клиник ўлимдан кейинги ҳолатда келган болани туман Тиббиёт бирлашмаси болалар реанимация бўлимига олиб келган.

5 нафар шифокорнинг сайъ-ҳаракатлари натижасида бемор ҳаёти сақланиб қолинди. 6 апрель куни жажжи Достонбек ота-онасининг бағрига қайтарилган.

Мавзуга оид
Top