10:30 / 11.04.2021
6022

Нукусда автосервисга ер ажратиб бериш учун пора олаётган собиқ мутахассис қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари тезкор тадбир ўтказди.

Aниқланишича, Нукус шаҳар қурилиш бошқармаси собиқ мутахассиси К.Н. фуқаро Р.га автосервис учун ер ажратиб беришни ваъда қилган. У бу ишни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали амалга оширмоқчи бўлган.

Собиқ мутахассис бу иш эвазига 8,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан К.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top