14:29 / 12.04.2021
3831

Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди

Фото: Reuters

Бунгача касаллик юқтириш ҳолатлари сони бўйича Бразилия дунёда иккинчи ўринда эди (13,45 млн ҳолат). Биринчи ўринда эса АҚШ турибди — 31,2 млн ҳолат.

Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринга кўтарилди, деб ёзмоқда Times of India нашри.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда ўтган суткада 168,9 мингта янги ҳолат қайд этилган, 904 киши вафот этган.

Пандемия бошланганидан буён Ҳиндистонда касаллик юқтирганлар сони 13,53 млн кишига етган.

Бунгача касаллик юқтириш ҳолатлари сони бўйича Бразилия дунёда иккинчи ўринда эди (13,45 млн ҳолат). Биринчи ўринда эса АҚШ турибди — 31,2 млн ҳолат.

Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани сабабли коронавирусни даволашда қўлланувчи ремдесивир дори воситаси ва уни ишлаб чиқаришда ишлатилувчи фармацевтик моддалар экспортини тақиқлаб қўйганди.

Top