20:41 / 12.04.2021
4087

Норвегиялик спортчи чанғида 700 километр масофани тўхтовсиз 41 соатда босиб ўтди

Окланд 2020 йилда 32 соат давомида 516 километр масофани босиб ўтганди.

Фото: Getty Images

Норвегиялик Олимпиада чемпиони Андерс Окланд жаҳон рекордини ўрнатди. У чанғида 700 км 500 м масофани тўхтамасдан 41 соатда босиб ўтди. Бу ҳақда Еurosport хабар берди.

48 ёшли чанғичи 10 апрел куни йўлга чиққанди. У йўл босишни якшанба куни кечқурун тўхтатди.

Спортчи биринчи суткада юриш осон бўлганини айтди. У 24 соат ичида 420 км масофани босиб ўтган. Сўнгра кучли қор ёға бошлаган ва йўл юриш қийинлашган.

Окланд 2020 йилда 32 соат давомида 516 километр масофани босиб ўтганди. Аммо бир неча кундан кейин ундан саккиз километр узоқроқ йўл босган Ҳенрик Солли унинг рекордини янгилаганди.

Top