11:11 / 13.04.2021
8959

Афғонистонда икки соат ичида иккинчи зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 6та шаҳрида сезилди

Фото: globallookpress.com

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 2021 йил 13 апрел куни Тошкент вақти билан соат 10:42да Афғонистонда яна бир зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,71 градус шимолий кенглик; 70,73 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 191 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 523 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Андижон: 474 км, 2 балл;
  • Фарғона: 419 км, 2 балл;
  • Гулистон: 453 км, 2 балл;
  • Жиззах: 455 км, 2 балл;
  • Самарқанд: 464 км, 2 балл;
  • Термиз: 312 км, 2 балл.

Бундан олдин, Афғонистонда юз берган зилзила кучи Термизда сезилгани хабар қилинганди.

Top