08:59 / 13.04.2021
6647

Британия бош вазири ўз уйини 4 минг фунт стерлингга ижарага беришга қарор қилди

Британия бош вазири Борис Жонсон Оксфордшир графлигидаги коттежини ижарага беришга қарор қилди. Бу ҳақда Strutt&Parker кўчмас мулк агентлигига таяниб The Times нашри хабар берди. Уйни энг камида бир йилга ижарага олиш мумкин бўлади.

Фото: struttandparker.com

Эълонга кўра, уйда 4 хона, кичик ошхона ва қишки боғ мавжуд. Коттежнинг умумий майдони 288,5 квадрат метрни ташкил қилади ва у мебел жиҳозларисиз ижарага берилади. Ижарачилар уйдаги теннис корти ва сув ҳавзасидан фойдаланишлари мумкин. Уйнинг ижара ҳақи ҳафтасига 981 фунт стерлингни (ойига 4,25 минг фунт стерлинг) ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, Жонсон ушбу уйни 2003 йилда 690 минг фунт стерлингга сотиб олган. Ҳозирда унинг нархи 1,2 млн фунт стерлингга баҳоланади.

Британия бош вазири ва унинг қаллиғи Кэрри Саймондс Даунинг-стритдаги қароргоҳда яшаб келишади. Таъкидланишича, бош вазир оиласи хавфсизлик нуқтайи назаридан Оксфордширдаги уйда яшай олмайди, шаҳардан ташқаридаги қароргоҳ сифатида эса Британия бош вазирларининг расмий шаҳар чеккасидаги қароргоҳи – Чекерсдан фойдаланиши мумкин.

Top