17:10 / 16.04.2021
1937

Германия компанияси Тошкентда иссиқлик станцияларини янгилашда иштирок этиши мумкин

Тошкент шаҳридаги 4та иссиқлик станциясини Германиянинг SIEMENS AG компанияси билан ҳамкорликда янгилаш режалаштирилмоқда.

Бугун, 16 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими, тегишли вазирликлар расмийлари ва SIEMENS AG директори Кристиан Брух ўртасида учрашув ўтказилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, учрашувда SIEMENS AG билан энергетика йўналишидаги ҳамкорлик, хусусан, электростанциялар, иссиқлик электронстанцияларини қуриш, водород ёқилғиси йўналишини ривожлантириш каби қатор соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган.

Қайд этилишича, ҳамкорликдаги лойиҳалар фақат техника-технология киритиш ҳисобига эмас, балки биргаликда ишлаш асосида ривожланади. Зарур ҳолларда немис техникасига хизмат кўрсатувчи сервис марказлари очилади, маҳаллий мутахассислар ўқитилади.

SIEMENS AG билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги 4та иссиқлик станцияларини янгилаш режалаштирилган бўлиб, бу лойиҳа Stone City иштирокида амалга оширилади.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида умумий қуввати 470 МВт бўлган 2 та иссиқлик электр станцияси қурилаётгани хабар қилинганди.

Top