00:59 / 18.04.2021
15834

Коронавирусга қарши Ўзбекистон олимлари яратаётган 2 вакцина ЖССТнинг номзод-вакциналар рўйхатига киритилди

Ўзбекистон олимлари коронавирусга қарши ишлаб чиққан икки вакцинанинг клиник олди синовлари ўтказилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлигидан маълум қилишларича, ўзбек олимлари томонидан яратилаётган қуйидаги икки вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилган:

  • Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг коронавирус S оқсили асосидаги рекомбинант вакцинаси;
  • Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказининг SARS-Cov-2нинг оқсил бўлагининг уч соҳаси: pcDNA3. 1 (+) плазмидасига қўйилган NTD, RBD ва HR1-HR2 вакцинаси.

Бу ҳақда 17 апрел куни Республика Махсус комиссияси йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов ҳам айтиб ўтди.

«Худо хоҳласа, йил охиригача соғлиқни сақлаш ходимларимиз ўзимизнинг вакцинани аҳолимизни вакцинация қилиш жараёнида ишлатиш учун таклиф этишларига шубҳа йўқ», – деди Арипов.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top