10:52 / 21.04.2021
4830

COVID-19’га қарши эмлашга ёзилиш ва ҳолатни текшириш хизмати ишга туширилди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга туширилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга туширилди.

Мазкур хизмат орқали бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнида аҳолига янада қулайлик яратилади. Порталдаги янги хизмат орқали фуқаролар эмлаш жараёнига ёзилишлари ва эмлангандан сўнг бу ҳақдаги маълумотномани ҳам олишлари мумкин бўлади.

«COVID-19’га эмлашга ёзилиш ва ҳолатни текшириш» хизматидан онлайн тарзда фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда 1 апрелда коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланганди, сўнгги бир кунда 28 мингга яқин киши вакцина қабул қилган ва шу кунга қадар эмланганлар сони 450 мингдан ошди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top