18:16 / 21.04.2021
10663

Қозоғистон АҚШ фуқароларига бориш тавсия этилмайдиган мамлакатлар рўйхатига киритилди

Бориш тавсия этилмайдиган мамлакатлар рўйхатига дунёдаги давлатларнинг 80 фоизга яқинини киритиш режалаштирилган.

Фото: Getty Images

Қозоғистон АҚШ фуқароларига бориш тавсия этилмайдиган мамлакатлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти ҳисоботига таяниб Deutsche Welle хабар берди. 

Бориш тавсия этилмайдиган мамлакатлар рўйхатига дунёдаги давлатларнинг 80 фоизга яқинини киритиш режалаштирилган. Давлат департаменти 34 мамлакат, жумладан, Қозоғистон, Бразилия, Аргентина, Ҳаити, Россия, Мозамбик, Чад, Косово, Кения ва Танзанияни тўртинчи даражадаги хатарга эга давлатлар, деб топган. 

Коронавирус сабабли америкаликларнинг аксариятига Европа бўйлаб саёҳат қилишга рухсат берилмаган. Бундан ташқари, Вашингтон яқин кунларда Европа, Хитой, Бразилия, Эрон ва Жанубий Африкада бўлган ноамерикаликларга киришни тақиқлаган. 

ЖССТ маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 28 миллиондан ошган. 

Top