20:14 / 29.04.2021
11487

Тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони 60 нафардан ошди

Ҳар икки томондан жами 62 киши жароҳатланган, 5 киши вафот этган.

Фото: Asia-Plus

Тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар оқибатида Тожикистон томондан жароҳатланганлар сони 31 нафарга етди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» хабар бермоқда.

 Исфара шаҳри мэри маъмуриятида ишлайдиган манбанинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг уч нафари вафот этган.

Қирғизистон оммавий ахборот воситаларининг маълумот беришича, можаро оқибатида Қирғизистон томондан ҳам 31 киши жароҳатланган, 2 киши вафот этган.

Маълумот учун, бугун, 29 апрел куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма кузатилмоқда.

Аввалроқ Қирғизистон ҳарбийлари Тожикистон чегара заставасини эгаллаб олгани хабар қилинди.

Мавзу
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма рўй берди. Томонлар низода яна бир-бирларини айблашмоқда.
Барчаси
Top