10:47 / 03.05.2021
4823

Лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига қачон тўлиқ ўтилиши маълум қилинди

2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистондаги барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига тўлиқ ўтилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Пердеғалий Дабилов маълум қилди.

Вазирлар Кенгаши раиси маслаҳатчиси Нукусдаги давлат тилида иш юритишга ихтисослашган бўлинма фаолияти билан танишди. У тингловчилар билан мулоқотда Қорақалпоқ тили изоҳли луғатига ҳам тўхталиб ўтди. Дабиловнинг айтишича, Қорақалпоқ тилининг янги изоҳли луғати шу йилнинг июнь ойида нашрдан чиқади. У 5 томдан иборат бўлади.

Қўшимча қилинишича, 2021 — 2030 йилларда қорақалпоқ тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш консепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгесига юборилган. У ердаги муҳокамалардан кейин ҳукумат қарори чиқиши кутилмоқда.

Мавзуга оид
Top