09:44 / 03.05.2021
2330

Уйчида кўп қаватли уйларга қуёш панеллари орқали электр энергияси етказиб берилмоқда

Наманган вилояти Уйчи туманидаги тўрт қаватли янги уйларга жами 192 та қуёш панеллари ўрнатилган.

Ушбу лойиҳа “Sun-Hightech” масъулияти чекланган жамияти томонидан БМТнинг ПРООН/ГЭФ лойиҳаси ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ жойларида энергия тежамкор уй-жой қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” дастури доирасида амалга оширилди.

Мазкур қуёш электр станциялари хонадонлардаги маиший техникалар, жумладан, ёритиш чироқлари, телевизор, музлатгич, компьютер каби электр жиҳозларини марказий электр таъминотидан алоҳида, мустақил (автоном) равишда таъминлаш имконини беради.

Ушбу қуёш электр станцияларига узлуксиз равишда техник хизмат кўрсатиш мақсадида мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи ёш мутахассис доимий равишда ишга қабул қилинган.

БМТ томонидан амалга оширилаётган мазкур грант лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 320 миллион сўмни ташкил этиб, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудуди қамраб олинади. Жумладан, Наманган вилоятидан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ҳам қуёш панеллари ўрнатилган.

Top