16:10 / 05.05.2021
11762

Ўзбекистонда йилнинг дастлабки уч ойида паррандалар сони 6 миллион бошга камайди

2021 йилнинг январь—март ойлари ҳолатига кўра, республикада 84,1 миллион бош парранда мавжуд. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатида эса 90,1 миллион бош парранда борлиги қайд қилинган. Бундай кескин камайишнинг сабаблари очиқланмаган.

Статқўм маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь—март ойлари ҳолати бўйича республикада 84,1 миллион бош парранда мавжуд.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 0,4 фоизга кўпроқ.

2021 йилнинг январь—март ҳолатига жами паррандаларнинг 15,3 фоизи фермер хўжаликлари, 60,1 фоизи деҳқон хўжаликлари ва 24,6 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.

Паррандалар сони энг кўп бўлган ҳудудлар сифатида Тошкент (15,2 млн) ва Самарқанд (11,5 млн) вилоятлари қайд қилинган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида паррандалар сони 0,4 фоизга ошгани маълум қилинган бўлса-да, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан ўтган 3 ой давомида бу кўрсаткич 6 миллион бошга камайган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 90,1 миллион бош парранда мавжуд бўлган.

Паррандалар сонининг бундай кескин камайиб кетиш сабаблари очиқланмаган.

Top