12:00 / 06.05.2021
10301

Ўзбекистонда Hampton by Hilton Tashkent меҳмонхонаси ўз иш фаолиятини бошлайди

2021 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрининг марказида Hampton by Hilton халқаро тармоғининг илк меҳмонхонаси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Hampton by Hilton меҳмонхоналар тармоғи жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакатларида мавжуд бўлиб, 2021 йилнинг сентябр ойида бу тармоқнинг Ўзбекистондаги илк меҳмонхонаси ўз иш фаолиятини бошлайди.

Ушбу лойиҳанинг сармоядори «ASIA STAR PLAZA» МЧЖ (Ўзбекистон) бўлиб, 8 қаватли меҳмонхона биноси Амир Темур хиёбони ва пойтахтимизнинг Вестминстер халқаро университети қаршисида қад кўтармоқда.

Пойтахтимизнинг чет эллик ва маҳаллий меҳмонларига мўлжалланган 175 та барча қулайликлари мавжуд бўлган кўркам хоналар, шинам лобби-бар ва ресторан, замонавий техникалари билан жиҳозланган мажлислар ва йиғинлар хоналари ҳамда тренажёр зали хизмат кўрсатади. Hampton by Hilton Tashkent меҳмонлари ўз вақтларини чоғ ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган, шу жумладан, анъанавий Hampton нонуштаси ҳам муҳайё бўлади.

Ушбу лойиҳа Wellmore Hotel Development илк миллий бошқарув компанияси назоратида бўлиб, меҳмонхонани лойиҳалаштириш босқичларидан бошлаб, то ходимларни ишга олиш жараёнигача Hampton by Hilton бренд стандартларига мувофиқ ҳолда амалга ошириб келмоқда. Wellmore Hotel Development бу каби лойиҳаларни ўз бошқарувига олган ҳолда, Ўзбекистоннинг туризм соҳасини ривожлантиришда ва ўнлаб иш ўринлари яратишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Hampton by Hilton меҳмонхоналар тармоғи Hilton Worldwide компаниясининг 18 бренди таркибига кириб, ўз меҳмонларига мақбул нархларда жойлашиш ва Hamptonality (Хэмптоналити) стандартлари бўйича юқори сифат хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

2020 йилда Travel Weekly Reader's Choice Awards журналига кўра 12 йил мобайнида, “Ўрта нарх категориясидаги энг яхши меҳмонхоналар тармоғи” сифатида Hampton меҳмонхоналари тан олинган. Hampton тармоғи остидаги меҳмонхоналар қулай, технологик ва яхши жиҳозланган хоналар билан ажралиб туради, улар меҳмонхоналарнинг кенг географияси билан биргаликда Hampton тармоғига, ўз сегментида етакчи мавқейини сақлаб қолиш ва бутун дунёда рекорд даражада ривожланиш суръатини намойиш этишга ёрдам беради.

Hampton by Hilton сайёҳларга дунё бўйлаб 2600 дан ортиқ меҳмонхоналарни таклиф этади ва юқори даражадаги меҳмонхона брендлари орасида хоналарнинг сони кўплиги бўйича 2-ўринни эгаллайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top