22:07 / 11.05.2021
4955

Италия президентини ижтимоий тармоқда ҳақоратлаганликда гумон қилинган 11 кишининг уйида тинтув ўтказилди

Гумонланувчилар 44 ёшдан 65 ёшгача бўлиб, улар орасида пенсионер, оптикачи, икки журналист, шифохона ходими, талаба ва Молизе университети профессори бор.

Сержо Матарелла / Фото: DPA

Италияда 11 киши мамлакат президенти Сержо Матареллани ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилиш ва унга таҳдид қилишда гумонланмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Рим прокуратураси суриштирув олиб бормоқда, деб ёзади Adnkronos.

Гумонланувчилар 44 ёшдан 65 ёшгача бўлиб, улар орасида пенсионер, оптикачи, икки журналист, шифохона ходими, талаба ва Молизе университети профессори бор.

Улар давлат раҳбарининг шаъни ва обрўйига путур етказиш ҳамда жиноят содир этишга ундашда гумонланмоқда.

Полиция гумонланувчиларнинг уйларида тинтув ўтказган ҳамда уларга тегишли мобил қурилмалар ва компютер техникаларини мусодара қилган.

Нашрнинг ёзишича, ҳақоратли изоҳлар 2020 йил апрелидан 2021 йил февралигача бўлган даврда ёзилган. Изоҳларда Италия ҳукуматининг карантин чекловлари ва бошқа ҳаракатлари танқид қилинган.

Top