12:11 / 12.05.2021
11010

Сурхондарёда ўзидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланган наркокурьер қўлга олинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди. 
 
Мазкур постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди. 

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида, уларнинг ичига 423 грамм оғирликдаги опий ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top