22:18 / 14.05.2021
7072

Google Илон Маскнинг сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиш бўйича келишувга эришди

Сунъий йўлдош интернети туфайли корпорация мижозлари маълумотларни узоқ ҳудудларга тезкорлик билан узата олади. Google Cloud мижозлари янги сервисдан шу йил охирида фойдаланишлари мумкин бўлади.

Google Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиш бўйича SpaceX компанияси билан шартнома тузди, деб хабар берди The Verge нашри.

Илон Маск компанияси Google Cloud сервисининг корпоратив мижозларига сунъий йўлдош интернетидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. SpaceX келишув доирасида Google компаниясининг бутун дунёдаги маълумотларни қайта ишлаш булутли марказларида Starlink терминалларини ўрнатади. 

Аниқлик киритилишича, сунъий йўлдош интернети туфайли корпорация мижозлари маълумотларни узоқ ҳудудларга тезкорлик билан узата олади. Google Cloud мижозлари янги сервисдан шу йил охирида фойдаланишлари мумкин бўлади. 

SpaceX ҳозирга келиб фазога 1625та сунъий йўлдош учирди, уларнинг 1550таси Ер орбитасида. 

Top