17:00 / 17.05.2021
5882

Россиялик амалдорларга Чехия ва АҚШда кўчмас мулкка эгалик қилиш тақиқланди

Песковнинг сўзларига кўра, бу давлатларда кўчмас мулкка эга бўлган мансабдорлар лавозимини тарк этишларига тўғри келади.

Фото: ИЗВЕСТИЯ

Россиянинг юқори лавозимдаги мансабдорлари ҳукумат «нодўст давлатлар» деб топган Чехия ва АҚШда кўчмас мулкка эгалик қилмаслиги шарт. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди.

«Юқори лавозимдаги мансабдорларга Чехия ёки Америкада кўчмас мулкка эгалик қилиш тақиқланган. Агар уларнинг ўша ерда кўчмас мулки бўлса, демак, улар юқори лавозимдаги амалдор эмас», — деди у.

Песковнинг сўзларига кўра, бу давлатларда кўчмас мулкка эга бўлган мансабдорлар лавозимини тарк этишига тўғри келади.

«Агар улар юқори лавозимдаги мансабдор бўлса ва у ерда кўчмас мулкка эга бўлса, улар юқори лавозимдаги мансабдор бўлишни тўхтатишлари керак ва бу билан тегишли идоралар ҳамда президент маъмурияти бўлинмалари шуғулланади», — деди Россия президенти матбуот котиби.

Аввалроқ Россия ҳукумати «нодўст давлатлар» рўйхатини эълон қилганди. Бу рўйхатга Чехия ва АҚШ киритилган. 

Top