16:00 / 20.05.2021
2257

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг собиқ ходими ноқонуний ер сотаётган вақтида қўлга тушди

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш мажмуаси собиқ ходими, Термиз шаҳрида яшовчи аёл Бандихон туманида жойлашган 2 гектар ерни 30 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу суғориладиган ер майдони собиқ ходимга 2020 йил Сурхондарё вилоят ҳокимлигидаги комиссия томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бепул берилган. 

Бироқ, бу ерда ҳозирга қадар иссиқхона қурилмаган.

Top