10:23 / 23.05.2021
21124

Коронавирус: Бир кунда соғайганлар сони янги касалланиш ҳолатларидан юқори бўлди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда барча ҳудудларда жами 287та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, шифохонада коронавирусдан даволанаётганлар сони 3841 нафарни ташкил қилгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 22 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98451 (+287) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,
  • Андижон вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 9 нафар,
  • Наманган вилоятида 12 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 39 нафар,
  • Фарғона вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент вилоятида 56 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93930 (+297) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3841 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top