23:29 / 28.05.2021
10273

АҚШ Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига молиявий ёрдамни 788,9 млн долларга етказмоқчи

АҚШ ҳукумати Украинага 255 млн доллар ажратмоқчи. Шу билан бирга, Грузия – 88 млн, Молдавия – 47,9 млн, Ғарбий Болқон мамлакатлари – 106,2 млн, Марказий Осиё мамлакатлари 32,9 млн доллар олади.

Президент Жо Байден бошчилигидаги АҚШ маъмурияти 2022-молиявий йилда (1 октябрда бошланади) Европа, Евросиё ва Марказий Осиё мамлакатларига давлат департаменти томонидан кўрсатиладиган ёрдам миқдорини 18,6 млн долларга ошириб, жорий йилдаги 770,3 млн доллардан 788,9 млн долларгача етказмоқчи. Бу ҳақда ТАСС АҚШ ташқи сиёсат маҳкамасининг бюджет таклифига таяниб хабар бермоқда.

«Дастурлар эркин ва ростгўй ОАВ, фуқаролик жамияти, энергетика ва инфратузилма, киберхавфсизлик ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилади», дейилади ҳужжатда.

АҚШ ҳукумати Украинага 255 млн доллар ажратмоқчи.

Шу билан бирга, Грузия – 88 млн, Молдавия – 47,9 млн, Ғарбий Болқон мамлакатлари – 106,2 млн, Марказий Осиё мамлакатлари 32,9 млн доллар олади.

Бундан ташқари, Европа ва Евросиё мамлакатларига ҳарбий таълим ва тайёргарлик йўналишида 26,9 млн доллар ажратилади. 

Top