18:07 / 30.05.2021
9551

EPSILON (EDC): Кутилма захиралари 25 млрд куб. м газ ва 1230 минг тн конденсат бўлган янги – Ширинобод газконденсат кони очилди

Жорий йилнинг 30 май куни Ширинобод тузилмасида жойлашган Нишон-1 қудуғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ва ГРП ишлари якунлангач, қудуқдан кунлик ҳажми 100 минг куб. м гача бўлган саноат миқёсидаги газ оқими олинди. Мазкур кўрсаткич кутилма захиралари 25 млрд куб. м газ ва 1230 минг тонна конденсатни ташкил этган янги кон очилди деб ҳисоблашга асос бўлади.

Кутилма захираларини тасдиқлаш учун янги қудуқларни бурғилаш бошлаб юборилди.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилинган тарзда бажарилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top