19:46 / 31.05.2021
4623

EPSILON (EDC): Талимаржон-6 қудуғидан чиқаётган газнинг кунлик ҳажми 120 минг куб. м ни ташкил этди

Жорий йил 31 май куни Талимаржон конидаги №6 қудуғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ва ГРП ишларидан сўнг қудуқдан газнинг саноат кўламидаги оқими олинди. Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш мақсадида қудуқ бугуноқ газ узатиш тармоғига уланади.  

Шунингдек, углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ишлар доирасида Чигил, Илонли, Каракара ва Айзоват сингари конларнинг қатор қудуқларида ГРП амалиётини ўтказиш режалаштирилган. Барча ишлар санитария- эпидемиология ва экология талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Top