16:40 / 02.06.2021
13868

Жиззах ва Навоийда кузатилган кучли шамол натижасида айрим уйлар ва транспорт воситаларига зарар етди

Куни кеча республиканинг Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида 18-23 м/с тезликда кучли шамол эсиши кузатилди. Бунинг натижасида айрим аҳоли яшаш хонадонлари ва транспорт воситаларига зарар етган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, кучли шамол оқибатида Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 300 квадрат метр майдондаги томёпмаси қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида шу уй олдида бўлган «Лаcетти» ва «Кобалт» русумли автомобилларга техник зарар етган. 

Бундан ташқари, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани “Йўлчилар” ОФЙ, “Дўстлик” МФЙ, “Айтим” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида ҳам шундай ҳолатлар кузатилган. Жабрланганлар йўқ.

Билдирилишича, ушбу ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида 2та махсус техника ва 16 нафар қутқарувчи жалб этилган. Айни вақтда воқеа жойида зарурий тадбирлар амалга оширилиб, ишлар давом этаётгани айтилади.

Top