12:32 / 02.06.2021
13779

Наманган 61 минг гектар ерни ўзлаштиряпти, Сурхондарё нимани кутяпти? – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати (архив)

Kun.uz мухбири хабарига кўра, давлат раҳбари Сурхондарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қолоқликларни танқид қилди.

“Актам Ҳайитов, сен ҳам Қашқадарёда ўсган қишлоқ йигитисан, аҳолига тушунтир, меҳнат қилишни ўргансин. Маҳалла ичида томорқа қилса бўладими, йўқми? Мен бунинг учун 50 млрд сўм ажратишга тайёрман.

Ахир кеча эшитдинглар-ку, аҳоли иш билан банд бўлса, харид қобилияти бўлса, маҳалладан маҳсулот чиқиш тизими бўлса, даромад бўлса, жиноятчилик бўлмайди, муаммо бўлмайди. Наманганни бориб ўрганинглар, қанча ўзлаштирилмаган ерлар қийинчиликлар билан бўлса-да ўзлаштирилди.

[Бош вазир ўринбосари Шуҳрат] Ғаниев, ҳозир Наманганда, Фарғонада ўзлаштирилмаган ер қолдими?”.

Шуҳрат Ғаниев: “Наманганда 61 минг гектар ер ўзлаштирилди. Фарғонада ўзлаштирилмаган жой қолмади, 1,5 минг метр баландликдаги тоғларга ҳам бодомзорлар ташкил қилиняпти”.

“Ана, Наманган 61 минг гектар ерни йўқ жойдан ўзлаштиряпти. Нега бориб ўрганмайсизлар? Наманганда бирорта йирик корхона йўқ, лекин тадбиркорлик билан натижага эришяпти улар. Сурхондарё нимани кутяпти?”, – деди президент.

Top