07:54 / 10.06.2021
4203

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида об-ҳаво беқарорлигида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи яримда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража иссиқ бўлади.

Top