11:46 / 11.06.2021
10774

Дам олиш кунлари асосан қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37 даража иссиқни, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43 даража иссиқни ташкил этади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2 даражага кўп бўлади ва 33-36 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40 даража иссиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучаяди.

Top