08:13 / 11.06.2021
11270

Тошкентда «Lacetti» қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилига келиб урилди. Ҳайдовчилардан бири вафот этди

Пойтахтда "Lacetti" автомобили қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилининг орқа томонига урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 10 июнь куни соат 22:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КҲАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ф.Э. "Lacetti" русумли автомобилни бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Э. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Top