10:06 / 21.06.2021
22923

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар юқорилигича қолмоқда, шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3,6 мингга яқин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 400дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланиб, 500га яқин бемор тузалгани ҳақида маълумот берди.

«2021 йил 20 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106452 (+427) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 33 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 61 нафари Тошкент вилоятида,
  • 163 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 11 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 71 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 67 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 55 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 234 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 102163 (+471) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3571 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top