12:00 / 21.06.2021
11904
Реклама

Scopus Mall савдо-кўнгилочар марказидан дўкон сотиб олишга шошилинг, уларнинг сони кам қолди

Тошкентнинг энг сергавжум ва серқатнов ҳудудларидан бирида Ўзбекистонда илк кўнгилочар савдо маркази билан уйғунлашиб кетган Автомолл барпо қилинмоқда.

17 июн куни пойтахтдаги йирик савдо-кўнгилочар марказлардан бири бўлиши кутилаётган Scopus Mall тақдимот маросими бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, A ва B блокларга тақсимланган 5 қаватли замонавий савдо-кўнгилочар марказида ҳайдовчи ёки харидор, ёхуд шунчаки дам олишга келган мижознинг энг нозик истакларини ҳам рўёбга чиқариш назарда тутилган.

Чунки бу ерга ташриф буюрган ҳар бир кишига у қидираётган хизмат ёки маҳсулот тақдим этилади.

Савдо кўнгилочар марказини ўзида мужассам этган A блокда:

  • замонавий кийим-кечак ва пойабзал;
  • электроника ва маиший техника;
  • уй жиҳозлари;
  • косметика дўконлари;
  • кундалик харидлар учун супермаркет жойлашади.

Бундан ташқари, яқинларингиз билан мароқли ҳордиқ чиқариш учун кўнгилочар марказ, бинонинг 5 қавати томида террасали баҳаво маскан, мазали ва антиқа таомлардан тамадди қилишни истаганлар учун фудкорт, энг кўнгли нозик мижозларнинг ҳам талабини қондира оладиган барбершоп, банк хизмати шохобчалари, идора ва офислар учун хоналар, дорихона ҳам бу ерга келганларнинг хизматига шай туради.

Биргина фудкорт учун умумий майдони 52 000 м2 ни ташкил этувчи Scopus Mall’нинг 4 000 м2 майдони ажратилади. Ўз бизнеси учун қулай ҳудудда жойлашган офис хоналари қидираётганлар учун 6 000 м2 замонавий қулайликларга эга бўлади.

Марказнинг Чилонзор метросидан унча узоқ бўлмаган, Шуҳрат чорраҳаси яқинида, Кичик халқа йўлида жойлашгани ҳам пойтахтликлар ва шаҳар меҳмонлари учун ўзига хос қулайликлардан биридир.

Автомобилига оро бермоқчи бўлган, эҳтиёт қисмларни қидираётган, диагностикадан ўтказишни истаган, аммо моҳир ва қўлигул усталарни қидирган пойтахтлик ва меҳмон ҳайдовчилар ҳам бемалол Scopus Mall’га ташриф буюра олади.

Аввало, ақлли тизим 720 автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автотураргоҳга кирган ҳайдовчиларни бўш жой қидиришдек машаққатдан холос этади. Автомобилдан холи майдонча устида яшил чироқ, банд майдончада қизил чироқ ёниб туради.

  • Автомобил эҳтиёт ва бутловчи қисмлари дўконлари
  • Сервис хизмат кўрсатиш шохобчалари
  • Автомобил диагностика марказлари барчаси бир жойда мужассам бўлиши ҳайдовчилар оғирини енгил қилишга қаратилган.

Ҳа айтганча, Scopus Mall‘га электромобил эгалари ҳам бемалол ташриф буюришлари мумкин. Чунки, лойиҳани амалга ошираётган тадбиркорлар сўнгги вақтларда урф бўлаётган электромобилларни қувватлаш станцияларини барпо этишни ҳам унутганлари йўқ.

Ёки соғлом турмуш тарзини тарафдори сифатида бу ерга велосипедда келдингизми, ҳеч ўйланманг. Scopus Mall’да бунинг ҳам чораси бор, ахир алоҳида барпо этилувчи велотураргоҳ харидорлар учун яна бир қулайлик ҳисобланади.

Хуллас, замон билан ҳамнафас қурилаётган Scopus Mall’дан дўкон харид қилишга шошилинг. Уларнинг аксари ўз эгаларини топиб бўлди!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top