15:36 / 01.07.2021
1931

Фарзанд отага алимент тўламагани учун жиноят иши қўзғатилди

Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича Риштон  туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ф.Бдан ундирувчи О.Б фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд. 

Мазкур ижро ҳужжати ўғилдан отага алимент ундириш ҳақида бўлиб, қарздор Ф.Б муқаддам собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашиб, қанча жанжаллар билан олиб қолган икки нафар вояга етмаган фарзандларини ўз қарамоғида олиб қолган бўлсада, аслида эса уларнинг таъминоти учун умуман эътибор қаратмаган.

2020 йил январь-сентябрь ойлари учун 8 140 468 сўм алимент пулини ўз фарзандлари таъминоти учун ўз отасига тўлаб беришдан очиқдан-очиқ бўйин товлаган фарзанд 2020 йил 6 октябрда Риштон туман маъмурий суди қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.   

Бироқ, қарздор 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил июль ойига қадар жами 9 ой учун 8 728 000 сўм умумий ҳисобда 16 миллион  868 минг сўм алимент пулини отаси О.Бга тўламасдан келган ва у билан  ўтказилган суҳбат жараёнида алиментни тўламаслигини маълум қилган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 29 июнь куни қарздор Ф.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top