14:10 / 06.07.2021
12756

Ўзбекистонда 7 июль куни 46 даражагача иссиқ бўлиб, чангли бўрон кузатилиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 7 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши кутилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25–27 даража, кундузи 41–43 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, Устюртда баъзида 23–28 метр/секундгача чангли бўрон билан кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24–29 даража, кундузи 40–45 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 41-46 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–30 даража, кундузи 41–46 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–21 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

  • Бундан олдинроқ Ўзбекистонда 6–8 июль кунлари Эрондан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилаётгани, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5–8 даражага юқори бўлиши маълум қилинганди.
Top