Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида талабалар билан учрашув ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати.
Унда Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доценти (Associate professor) Шерзод Мадраҳимов билан университет талабалари ўзаро мулоқот ўтказган.
Савол-жавоб руҳида ўтган учрашув якунида университет маъмурияти таклифига биноан камида уч ойда бир марта талабалар учун маҳорат дарслари ўтказиш таклифи маъқулланган.
“Янги 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб униветситет талабалари кимё фанининг органик синтез ва катализаторлар йўналишида ўз билимларини янада ошириш имкониятига эга бўлади”, дейилади хабарда.