23:30 / 10.07.2021
15771

Тожикистонда зилзила оқибатлари: 5 киши ҳалок бўлди, ўнлаб уйлар вайронага айланди

Тожикистонда бугун, 10 июл куни эрталаб содир бўлган зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Фото: Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси

Ерости силкинишлари кучи 6 баллгача етган. Зилзила маркази Душанбедан 165 км узоқликда бўлган. Ҳазорчашма, Ярхоб, Ҳижборак, Шархо, Сари Шухон, Аскалон қишлоқларида ўнлаб уйлар вайрон бўлган. Лангари Шох қишлоғида 5 киши зилзила оқибатида ҳалок бўлган, Рашт туманида икки бола жароҳат олган.

Зилзила кучи Каланакда 4,3 баллни ташкил этган. АҚШ Geological Survey тадқиқот институти маълумотига кўра, Тожикистонда 6, 8 ва 9 июлда ҳам 4,1 баллдан 4,9 баллгача зилзилалар кузатилган.

 

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон топшириғи билан бош вазир Қоҳир Расулзода бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия аъзолари келтирилган зарарни ҳисоблаш учун зилзила содир бўлган жойларда бўлишган.

Тожикистонликлар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида зилзила оқибатида вайрон бўлган уйларнинг суратларини жойлашмоқда.

Top