16:57 / 12.07.2021
7299

Қозоғистон АҚШ афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш бўйича мурожаат қилмаганини билдирди

Аввалроқ Жо Байден маъмурияти Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган 9 минг нафар афғонистонликни ўз ҳудудларида жойлаштиришини сўрагани хабар қилинганди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган афғонистонлик қочқинларни мамлакат ҳудудида жойлаштиришни сўраб мурожаат қилмаганини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда

"Америка томонидан ташқи ишлар вазирлигига расман бундай мурожаат келиб тушмади", - дейилади ТИВ хабарида.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги президент Жо Байден маъмурияти Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган 9 минг нафар афғонистонликни ўз ҳудудларида вақтинча жойлаштиришни сўраб мурожаат қилгани тўғрисида хабар берганди.

Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, афғонистонликларни қабул қилиш тўғрисидаги келишув Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик ҳақидаги янада кенгроқ келишувнинг бир қисми бўлиши лозим.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top