11:56 / 12.07.2021
2097

Сурхондарёда хориж капитали иштирокида ташкил этилган корхоналарнинг аксарияти афғонистонликларники экани маълум қилинди

Сурхондарёда хориж капитали иштирокида ташкил этилган корхоналарнинг асосий қисми афғонистонлик тадбиркорлар билан бирга ташкил этилган. Бу ҳақда вилоят Статистика бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 520 тани ташкил этган. Ҳозирги кунда улардан 490 таси фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти афғонистонлик тадбиркорлар капитали асосида ташкил этилган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг – давлатлар кесимида сони:

–     Афғонистон – 319 та;

–     Россия – 41 та;

–     Тожикистон – 22 та;

–     Хитой – 20 та;

–     Туркия – 14 та;

–     Қозоғистон – 13 та;

–     Бошқа давлатлар – 61 та.

Қайд этилишича, жорий йил олти ой давомида вилоятда хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналарнинг ҳам аксарияти афғонистонлик тадбиркорлар билан бирга ташкил этилган.

Хорижий капитал иштирокида 2021 йил январь-июнь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

–     Афғонистон – 72 та;

–     Хитой – 5 та;

–     Туркия – 4 та;

–     Тожикистон – 4 та;

–     Россия – 3 та;

–     Қозоғистон – 3 та

–     АҚШ – 1 та.

Top