21:10 / 17.07.2021
1688

Сурхондарёда талабанинг ўқишини хориждан Ўзбекистонга кўчириб беришини айтиб, пул олган шахс ушланди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Қозоғистондаги ОТМлардан бирида таҳсил олаётган талабанинг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни айтиб, пул олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. ушланган. У Қозоғистондаги ОТМлардан бирининг 1-курсида ўқийдиган талаба Ш.нинг ўқишини Ўзбекистондаги университетлардан бирига кўчириб бериш эвазига 15,6 миллион сўм ва 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top