10:22 / 22.07.2021
12080

Сурхондарёда «Нексия» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. Бир киши вафот этди

Қашқадарё вилояти Бойсун туманида «Нексия» ҳайдовчиси ухлаб қолиб йўл-транспорти ҳодисаси содир этган. Оқибатда бир киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 19 июль куни соат 16:00ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ўтган 1337-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи шахс бошқарувида бўлган «Нексия» машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган цемент ташувчи махсус юк машинасининг орқа томонидан бориб урилган. Оқибатда «Нексия» машинасида йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, «Нексия» машинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётганда ухлаб қолган. Сўнг, бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишидан чиқиб кетган ва бориб юк машинасига урилган.

Top