08:04 / 23.07.2021
5834

Тошкентда автомобилни ишончнома асосида бошқарган ҳайдовчи пиёдани уриб кетди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.

2021 йил 22 июль куни тахминан соат 00:30да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида, 1999 йилда туғилган Х.Л. ишончнома асосида “Matiz” русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 1956 йилда туғилган Ш.Б.ни уриб юборган. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Top