17:23 / 29.07.2021
1986

Хоразмда фуқароларнинг спорт ўйинларига пул ва мол-мулкини тикишга жалб этиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг спорт ўйинларига пул ва мол-мулкини тикишга жалб этиш ҳолати аниқланган.

Жумладан, фуқаро Ж.М. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, интернет тармоғида асосий фаолияти таваккалчиликка асосланган онлайн платформа орқали фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини спорт ўйинларига пул тикиш йўли билан қўлга киритиб, эвазига ўзи ва фарзандлари номига 4 та турар-жой ва 3 та автотранспорт воситаларини расмийлаштириб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштиргани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top