07:57 / 05.08.2021
8779

Тошкентда тез ёрдам автомобили ва «Nexia» иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Жорий йилнинг 4 август куни соат 13:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, И.Каримов ва Олмазор кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Ford" русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top