13:55 / 16.08.2021
10379

АҚШдан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди

Бугун, 16 август куни пандемияга қарши курашиш доирасида Бухоро яҳудийлари бутунжаҳон конгресси шафелигида «Global Jewish Assistance and Relief Network» фонди томонидан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Беғараз ёрдамнинг иккинчи жўнатмаси таркибига 31,2 минг дона №95, 4 минг дона КN95 ва 102 минг дона уч қатламли ASTMF2100 Level 1 маркали, жами 137,2 минг дона тиббий ниқоблар киритилган

Ушбу фонд тақдим этган ёрдам доирасида Ўзбекистонга жами 271,2 минг дона тиббий ниқоб келтирилди.

Юк коронавирус янги тўлқинлари ва мутацияларига қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот захираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилди.

Юкнинг иккинчи қисмини Нью-Йоркдан Тошкентга етказиб бериш «UMT GlobalLogistics LLC» юк ташиш компанияси директори Акмал Жумабоевнинг молиявий кўмагида амалга оширилди.

Билдирилишича, беғараз ёрдам юки Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва Исроилдаги элчихонаси дипломатлари кўмагида шакллантирилди ва жўнатилди.

Ўзбекистонга тақдим этилган тиббиёт ниқобларини республиканинг тегишли тиббиёт муассасаларига етказиб бериш таъминланади, дейилади хабарда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top