21:24 / 19.08.2021
4379

EPSILON (EDC): Айзоват-6 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 500 минг кубметрни ташкил этди

Жорий йилнинг 19 август куни қайта тикланган Айзоват-6 қудуғида қиялатиб йўналтирилган бурғилаш дохил мукаммал таъмирлаш ва ГРП ишларидан сўнг ундан саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш учун 20 август куни қудуқ газ узатиш тармоғига уланади. 

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top