11:58 / 19.08.2021
3638

Сурхондарёда фуқаронинг почта сифатида берган пулларини ўзлаштирган таксичига жиноий иш қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

Сурхондарёда фуқаронинг почта сифатида берган пулларини айтилган манзилга етказмасдан, ўзлаштириб юборган таксичига жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 26 июл куни Бандихон тумани Баҳористон маҳалласида яшовчи Э.Нуржаҳон Термиз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида жорий йил 24 июн куни Денов тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Ю.Маъруф Термиздаги автошоҳбекатда 150 АҚШ доллар пулини Узун туманига почта тарзида олиб бориб беришини айтиб олганини, аммо пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, жорий йил 6 август куни Ю.Маъруфга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top