18:15 / 28.08.2021
8817

EPSILON (EDC): Талимаржон-9 қудуғи бераётган кунлик газ ҳажми 80 минг кубметрга кўпайтирилди

Жорий йилнинг 28 август куни Талимаржон-9 қудуғида олиб борилган мукаммал таъмирлаш ва ГРП ишларидан сўнг қудуқдан саноат кўламидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш учун 29 август куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top