21:00 / 29.08.2021
8197

Қорақалпоғистонда «Вақф» фонди 60 мингдан зиёд аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқариб берди

«Вақф» хайрия жамоат фонди «Оби ҳаёт» акцияси доирасида ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис туманларидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда 71та тоза ичимлик суви артезианларини қазиб чиқариб, аҳолига тақдим этди.

Натижада, ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган 60 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

«Вақф» фонди томонидан жорий йилнинг март ойи давомида 21та артезиан чиқарилиб, аҳолига топширилганди.

Top