11:05 / 09.09.2021
5937

Шавкат Мирзиёев: «Яқин-яқингача 6-7 миллион аҳолимиз, айниқса болалар пахта теримига «ихтиёрий-мажбурий» сафарбар этиларди»

Ўзбекистонда тарихан қисқа фурсатда бутунлай янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит яратилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида маълум қилди.

“Мана, ҳозир диёримизда куз фасли бошланди. Ҳеч кимга сир эмас, илгари куз деганда авваламбор, пахта йиғим-терим “кампанияси” кўз олдимизга келар эди.

Яқин-яқингача ҳар йили тахминан 6-7 миллион аҳолимиз, айниқса болалар пахта теримига “ихтиёрий-мажбурий” сафарбар этиларди. 

Мана, уч-тўрт йилдан буён ўқитувчи ва ўқувчилар – мактабда, врач – шифохонада, олимлар – лабораторияда, талабалар – аудиторияда ўз машғулоти ва ўз иши билан банд бўлмоқда. 

Бундай натижага тўғри иқтисодий сиёсат юритиш, тадбиркор ва деҳқон учун манфаатли бўлган самарали усулларни, жумладан, кластер ва кооперация тизимини жорий этиш эвазига эришдик.

Мухтасар айтганда, бугун юртимизда тарихан қисқа фурсатда бутунлай янгича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маданий муҳит яратилди, деб айтишга, барча асосларимиз бор”, деди президент.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top