17:30 / 09.09.2021
2074

Сирдарёда эмланганлик тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб бериш эвазига пора олган шифокор ушланди

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 4 нафар фуқарога эмланмасдан туриб коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериш эвазига пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда «Сирдарё МТРК» маълум қилди.

Жорий йилнинг 25 август куни Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ва ДХХ туман бўлинмалари томонидан ҳудудда жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникада ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги коррупция ҳолатига чек қўйилди.

Тадбир давомида туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори А.А. тўрт нафар фуқарога коронавирус инфекциясига қарши эмланмасдан туриб эмланганлик тўғрисидаги маълумотномаларни ёзиб бериш ҳамда emlash.uz ахборот тизими базасига киритиб қўйиш учун 500 минг сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида олаётган вақтида орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top