15:12 / 10.09.2021
4636

EPSILON (EDC): Айзоват-12 янги қудуғидан чиқарилаётган кунлик газ ҳажми 250 минг кубметрни ташкил этди

Жорий йил 10 сентябр куни Қашқадарё вилояти, Айзоват конидаги 12-сонли излов қудуғида бурғилаш ишлари якунланиб, уни ўзлаштириш жараёнида саноат кўламидаги газ оқими олинди.

Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 11 сентябр куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top